Дин ишлари бўйича қўмита жавоби

namoz-vaqti.uz сайти бўйича юборилган мурожаат ва олинган расмий жавоб ҳақида маълумот

Янгиланган сана: 24.03.2026

1. Мурожаат мазмуни

Сайт эгаси Дин ишлари бўйича қўмитага мурожаат қилиб, намоз вақтларини кўрсатадиган интернет сайтида фақат намоз вақтларигина тақдим этилиши, бошқа диний мақола ёки материаллар йўқлиги сабабли, бундай сайт фаолияти диний мазмундаги материал тарқатиш ҳисобланадими ёки йўқлиги ҳақида тушунтириш сўраган.

Шунингдек, агар мазкур фаолият учун давлат диншунослик экспертизаси талаб этилса, сайтни белгиланган тартибда кўриб чиқиб, тегишли хулоса бериш сўралган.

2. Мурожаат тафсилотлари

Мурожаат тартиб рақами: 76687-r/26
Мурожаат тури: Ариза
Ижрога йўналтирилган сана: 11.03.2026
Юборилган жавоб хати рақами: 03-07/2398
Юборилган жавоб санаси: 24.03.2026
Ижрочи: D. Mamadqulov

3. Қўмита жавобининг мазмуни

xulosa1 xulosa2

Қўмита жавобида диний мазмундаги материаллар ва диншунослик экспертизаси бўйича умумий ҳуқуқий маълумот берилган.

Жавобда намоз вақтлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ҳар йили тасдиқланадиган ҳижрий йил тақвими асосида белгиланиши кўрсатилган. Шу сабабли, namoz-vaqti.uz интернет сайтида эълон қилинадиган намоз вақтларига оид маълумотлар юзасидан аниқлик киритиш ёки қўшимча маълумот олиш зарур бўлган ҳолларда, бевосита Ўзбекистон мусулмонлари идорасига мурожаат қилиш мақсадга мувофиқ экани қайд этилган.

4. Ушбу саҳифанинг мақсади

Ушбу саҳифа фойдаланувчиларга namoz-vaqti.uz сайти бўйича Дин ишлари бўйича қўмитага юборилган мурожаат ва олинган расмий жавоб ҳақида очиқ маълумот тақдим этиш учун жойлаштирилган.

Мазкур саҳифа ҳуқуқий маслаҳат ёки давлат органининг янги хулосаси ҳисобланмайди. Бу ерда фақат мурожаат ва унга берилган жавобнинг мазмуни қисқача баён этилган.

5. Муҳим изоҳ

namoz-vaqti.uz сайтида фақат намоз вақтлари тақдим этилади. Сайтда диний мақолалар, фатволар, шарҳлар, аудио, видео ёки бошқа диний материаллар жойлаштирилмайди.

Намоз вақтларига оид маълумотлар расмий манбаларга таянган ҳолда эълон қилинади. Агар намоз вақтларининг аниқлиги юзасидан савол туғилса, фойдаланувчиларга Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг расмий маълумотларига мурожаат қилиш тавсия этилади.

6. Алоқа

Ушбу саҳифадаги маълумотлар бўйича мурожаат қилиш учун қуйидаги алоқа воситаларидан фойдаланишингиз мумкин:

Email: admin@namozvaqtlari.uz
Sayt: https://namoz-vaqti.uz

10294
google play
Улашиш
namoz-vaqti.uz сайтида эълон қилинаётган намоз вақтлари расмий манбаларга таянган ҳолда тақдим этилади. Мазкур маълумотлар ахборот мақсадида берилган бўлиб, уларнинг диний жиҳатдан мутлақ аниқлиги кафолатланмайди. Вақтлар ҳудуд, ҳисоблаш усули, мавсумий ўзгаришлар ёки техник янгиланишлар сабаб айрим ҳолларда фарқ қилиши мумкин. Намоз вақтларига оид маълумотлар юзасидан аниқлик киритиш ёки қўшимча маълумот олиш зарур бўлган ҳолларда бевосита Ўзбекистон мусулмонлари идорасига мурожаат қилиш тавсия этилади.

LiveInternet ҳисоблагичи: бугунги ташрифчилар сони